Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди

04.12.2019, 11:43

Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова  сайловчилар билан учрашди

Боёвут туманидаги “Ҳуррият” маданият саройида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Покиза Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди.

Тадбирни O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева кириш сўзи билан очиб, депутатликка номзод П.Аҳмеджанованинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни таништирди.

Таъкидланишича, номзод дастурида хотин-қизларга янги иш ўринлари яратиш, касаначиликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини уларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини ошириш ва ёшларнинг интеллектуал рейтингини кўтаришга қаратилган муҳим масалалар ўрин олган.

“Аёлларимизнинг хорижга чиқиб ишлашларининг олдини олишимиз лозим, – дейди П.Аҳмеджанова. –Улар ўз оилаларида бағрида бўлиши, фарзанд тарбияси билан шуғулланиши баробарида, муносиб иш ўринларига ҳам эга бўлиши керак. Биз ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз”.

Тадбирда номзоднинг ишончли вакили бўлажак сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод П.Аҳмеджановани қўллаб-қувватлашга чақирди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+