O‘zLiDeP кўмагида кўрғонтепалик Ш.Жумабоев иссиқхона ташкил этди

04.12.2019, 12:13

O‘zLiDeP кўмагида кўрғонтепалик Ш.Жумабоев иссиқхона ташкил этди

Шавкатбек Жумабоев Қўрғонтепа туманининг “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Гулчиликнинг ҳадисини олганлардан. Яшаб турган 5 сотихдан иборат ҳовлисининг мавжуд бир сотихли томорқасида анвойи гуллар парваришини йўлга қўйган.

Кафтдек ери билан тиллашиб яхшигина даромадга кириб қолган томорқачи фаолиятини кенгайтиришга аҳд қилди. Бунда O‘zLiDePнинг кўмаги айни муддао бўлгани рост. Фуқаронинг мурожаати туман ҳокимлиги билан биргаликда жуда тез ечимини топди. Туман ҳокимлиги заҳирасида турган 20 сотих ер майдони айнан Шавкатбек яшайдиган ҳудудда жойлашгани эса қўл келди. Ахир бундай имконият билан янги-янги ташаббусларни илгари сурмай бўлармиди?

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари тадбиркор фаолияти билан танишди.

“Айни вақтда 400 турдан зиёд гул кўчатларини парвариш қиляпмиз, – дейди Ш.Жумабоев. – Оила аъзоларимиздан ташқари, маҳалладаги коллеж битирувчиларидан 15 нафарининг бандлигини таъминладик. Албатта, партиянинг доимий ёрдами ва суянчидан руҳланиб бугунги ютуқларимизга эришяпмиз”.

Учрашув давомида O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов тадбиркорга сўнгги русумдаги телевизор совға қилди.

 Ҳуррият АБДУРАСУЛОВА,

O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    746
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+