Қашқадарёда “Сиз доим эътибордасиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди

04.12.2019, 12:16

Қашқадарёда “Сиз доим эътибордасиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди

Қарши шаҳрида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Сиз доим эътибордасиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Унда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этди.

“Ҳар йили ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади. Бундан кўзланган асосий мақсад – ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир”, – дейди партия вилоят Кенгаши раиси Ш.Турсунов.

Хайрия тадбирида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан имконияти чекланганган ёшларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, вилоят ногиронлар жамиятига ногиронлик аравачалари совға қилинди.       

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+