Президентимизнинг маърузаси соҳада таҳсил олаётган ёшларни изланишга ундайди

24.12.2017, 14:23

Президентимизнинг маърузаси соҳада таҳсил олаётган ёшларни изланишга ундайди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд қишлоқ хўжалик инситутити билан ҳамкорликда Президент Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи "Ризқ-рўзимиз бунёдкори бўлган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини улуғлаш, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш – асосий вазифамиздир" мавзуидаги маърузасини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда фермерларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳар қачонгидан юқори. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида янада яққол ифодасини топди.

Маърузада Президентимиз, соҳада эришилган натижалар билан бирга ишга солинмаган имкониятлар, ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликларга ҳам эътибор қаратди.

Эндиликда ердан унумли фойдаланиш, соҳа тараққиёти бундан кейин янада юқори босқичга кўтариш, кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бор имкониятларини ишга солиш, ёшларни иш билан таъминлаш каби кўплаб вазифаларни қўйди.

Шунингдек, мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, сифатли тарзда аҳолига етказиш, имкон қадар кўпроқ қайта ишлаш ва экспорт қилиш ишларини янада жадаллаштириш, томорқадан унумли фойдалашиш, иссиқхоналар барпо қилиш, ёнғоқ, унаби ва бошқа кўчатлар етиштиришни ташкил этиш бўйича ўз таклифларини берди. 

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илм-фан ҳаёт талабларидан орқада қолаётгани жиддий муаммолардан биридир. Шу муносабат билан Президентимиз Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли илмий-тадқиқот институтларининг аграр фан ва селекцияни ривожлантириш, илғор агротехнологияларни ишлаб чиқариш ва амалиётга жорий этиш, ҳар бир ҳудудда тупроқ ва иқлим шароитига мос экин навларини яратиш ва жойлаштириш борасидаги ўрни ва ролини кескин ошириш лозимлигини қайд этди.

Шу билан бирга, соҳадаги олий таълим муассасаларида таълим даражасини ошириш учун дастурини 2019 йил охирига қадар якунлаш, соҳага илмий кадрлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий муассасаларни замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий дастурларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2255
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+