O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “ART SOFT HOLDING” компанияси фаолияти билан танишди

05.12.2019, 09:27

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “ART SOFT HOLDING” компанияси фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Наманган вилоятига сафари чоғида “ART SOFT HOLDING” компанияси фаолияти билан танишди. 

Партия етакчиси корхонада яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Шунингдек, партия сайловолди дастурида илгари сурилган вазифалар ҳақида йиғилганларга қисқача маълумот  берди.

“Биз тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чуқурлашуви, соҳани жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларига чуқур ишлов бериш ва тайёр маҳсулот экспортига инвестициялар ҳажмини ошириш тарафдоримиз. Энг муҳим вазифа – маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, қўшилган қиймат яратишнинг ягона тизим ҳосил қилиш, республикада ишлаб чиқарилаётган ип калаванинг бутун ҳажмини қайта ишлаш ҳисобидан, 2025 йилга келиб тўқимачилик маҳсулотлари эспорти ҳажмини 7 миллиард АҚШ долларига етказишдир”, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов.

Маълум бўлишича, бугун  компания таркибидаги 6 та ишлаб чиқариш корхонасида рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи сифатли момиқ сочиқ ҳамда текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Жамият раҳбари Ғ.Бабахановнинг айтишича, жорий йилда компания томонидан Мингбулоқ ва Поп туманларида кластер усулида 68 минг тонна пахта хомашёси етиштирилган. Энг муҳими, ишлаб чиқарилган 16 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулолар хорижга экспорт қилинган.  

Учрашув давомида партия етакчиси ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ва корхона фаолиятини ривожлантириш бўйича зарур тавсиялар берди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2086
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nosirxon Kamolov2020-02-06 04:07:56

juda zor ishlar oboriyabti


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+