Бекободда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар қачон ва ким томонидан ҳал этилади?

05.12.2019, 09:49

Бекободда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар  қачон ва ким томонидан ҳал этилади?

Бекобод тумани “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси мудири М.Каримовадан халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Хасановга мурожаат келиб тушди.

Унда айтилишича, 2018 йилги Давлат дастури асосида “Зарафшон Файз” масъулияти чекланган жамияти томонидан ушбу МТМда қурилиш ишлари бошланган. Лекин ишлар бошланган-у, негадир охирига етмай қолган.  

Ушбу ҳолатни халқ вакили М.Хасанов жойига чиқиб ўрганди ва ечими бўйича жорий йилнинг  апрель ойида “Олтин водий” МФЙ раиси Ш.Жўраев, ДСЭНМ бош шифокори И.Ярлакапов ҳамда Бекобод тумани ҳокими ўринбосари М.Холжонбоевларга депутатлик сўрови юборди.

ДСЭНМ бош шифокори в.в.б И.Ярлакапов томонидан келган жавоб хатида шундай дейилади:

“Сизнинг сўровингиз ДСЭНМ вакиллари томонидан атрофлича ўрганилди. Ҳақиқатдан ҳам 7-МТМда 2018 йилнинг сентябрь ойида “Зарафшон Файз” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари бошланган. Ҳозирги кунга келиб МТМ биносида қурилиш ишлари якунига етказилган. Аммо боғча ҳалигача ўз иш фаолиятини бошлагани йўқ. Шу сабабли, вазиятни ўз назоратимизга олиб, муаммони бартараф этиш чораларини кўрамиз”.

Тўғри, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Хасанов томонидан юборилган сўровга ДСЭНМ бош шифокори И.Ярлакапов жавоб хати юборди. Лекин Бекобод тумани ҳокими ўринбосари М.Холжонбоев ҳамда  “Олтин водий” МФЙ раиси Ш.Жўраевлар сўровга ҳалигача жавоб бермади.

Умид қиламизки, Бекобод тумани “Олтин водий” маҳалласида жойлашган 7-сонли мактабгача таълим муассасасидаги вазият тегишли идоралар томонидан назоратга олинади ва мавжуд муаммолар тез кунлар ичида ижобий ҳал этилади.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    883
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+