Видео: O‘zLiDeP номзодлари чортоқлик сайловчилар билан учрашди

05.12.2019, 09:50

Видео: O‘zLiDeP номзодлари чортоқлик  сайловчилар  билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаркати – Ўзбекистон  Либерал-демократик партияси томонидан Чортоқ туманидаги 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида сайловолди ташвиқот тадбири ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов, Чортоқ тумани ҳокими А.Отахўжаев ҳамда партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар иштирок этди.  

Видео: 

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканини таъкидлади.

Шундан сўнг 51-Чортоқ сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Нигора Аҳмаджанованинг ишончли вакили А.Атаханов иштирокчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

“Партиямиз юксак билимли ва баркамол ривожланган авлодни тарбиялаш, мактабгача таълим тизимидан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва ушбу тизим томонидан болаларнинг қамраб олинишини кенгайтиришнинг муҳим омили сифатида хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш чораларини қўллаб-қувватлайди. Биз инглиз тили, информатика ва  бошқа муҳим ва талаб катта бўлган фанларни, шу жумладан, математика, физика, химия, биологияни чуқурлаштирилган тарзда ўргатиш соҳасида хусусий секторнинг имкониятларига ишонамиз”, – дейди депутатликка номзод Нигора Аҳмаджанова.

Шу куни тумандаги Балиқкўлда ҳам сайловчилар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар  Кенгашлари депутатлигига партиядан кўрсатилган номзодлар ўз сайловолди дастурида юзасидан йиғилганларга маълумотлар берди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+