Актам Хаитов Асака туманидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

05.12.2019, 12:15

Актам Хаитов Асака туманидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Андижон вилоятига сафари чоғида Асака туманидаги “Обод турмуш тарзи” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. 

Тажрибали фермер Хусниддин Каримов раҳбарлик қилиб келаётган мазкур хўжалик 2015 йилда 10 гектар ер майдони билан ташкил этилган. Йилдан-йилга хўжаликка янги ташаббусларни, инновацияларни жорий этилиши натижасида ҳозирги кунда хўжалик тасарруфидаги ер майдони 4 минг 200 гектарга етди.  

Партия вакиллари, Ўзбекистон  Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига  номзодлардан иборат тарғибот гуруҳининг ушбу хўжаликка ташрифи бугунги замонавий фермернинг янги қиёфасини очиб берди.

Сиёсий майдоннинг қайноқ жараёнларида партия сайловолди дастурида белгиланган долзарб вазифалар ижросига дахлдорлик ҳисси билан меҳнат қилаётган, изланаётган Х.Каримовнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида эришиб келаётган ютуқлари барчани қувонтирди.

“Фермер бугунги замон, харидор, буюртмачи талабини яхши билиши кўриниб турибди, – дейди O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов. – Ер тилини билишнинг ўзи камлик қилади ҳозир. Етиштирилган ҳосилни қайта ишлашда ҳам тажриба керак. Фермер ўзи етиштирган маҳсулотларидан ташқари тумандаги барча хўжаликлар, ер эгалари, деҳқонлар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг маҳсулотларини ҳам қайта ишлаб, ички ва ташқи бозорга тақдим қилмоқда. Бундай имкониятни партия кўмагида яратгани кишини хурсанд қилади. Ана шундай ёниб ишлайдиган, фидойи, тажрибали сафдошларимиз сафи тобора ортиб бораётганидан хурсандмиз”.

Фермер хўжалигидаги тарғибот тадбири тумандаги 11-болалар санъат ва мусиқа мактабида давом этди. Унда сўз олганлар партия сайловолди дастуридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросига алоҳида тўхталди.

“Бўлажак сайловларда 197 минг 868 нафар асакаликлар иштирок этади, – дейди партия Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Бугунги учрашув давомида нафақат партия сайловолди дастури, балки Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Жалилов ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Х.Каримовларнинг ҳам  сайловолди дастури ҳақида иштирокчиларга маълумотлар бердик”.

Эътибор ҳар қандай ҳадикни енгишга қодир. Айни кунда вилоятдаги сафдошларимиз фаолиятига, партиямиздан депутатликка кўрсатилган номзодлар тарғиботларига айни мезон куч бўлиб хизмат қилаётир.

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+