Депутатликка номзод А.Шодмонов сайловчилар билан учрашди

05.12.2019, 17:52

Депутатликка номзод А.Шодмонов сайловчилар  билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Адҳам Шодмонов сайловчилар билан учрашди.

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд вилоят филиалида бўлиб ўтган учрашувда А.Шодмонов партиянинг янги сайловолди дастури ҳамда ўзининг сайловолди дастури ҳақида ёшларга қисқача маълумот берди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида талабалар “аҳоли даромадларини ошириш борасида партия томонидан қандай ишлар амалга оширилаяпти”, деган савол билан мурожаат қилди.

А.Шодмонов ушбу саволга жавоб берар экан, O‘zLiDeP сайловолди дастурида белгиланган вазифалар айнан халқнинг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилганини алоҳида таъкидлади.

“Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқлар ҳисобига шакллантирилади, – дейди А.Шодмонов – Биз солиқларни виждонан тўлашни ўргансак, тадбиркорликни янада ривожлантирсак, инвестиция жалб қилиш эвазига янги ишчи ўринларини яратсак, аҳоли даромадларида кескин ўсиш бўлади. Шу нуқтаи назардан, партия сайловолди дастурида Тадбиркорлик  кодекси, Инвестиция кодекси ва янги таҳрирдаги Солиқ кодексини тезроқ ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб қўйилган. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши соҳадаги камчиликларни бартараф этибгина қолмай, аҳоли даромадларининг ўсишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади”.

Учрашувда ёшларни қизиқтирган барча саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Шодмонов батафсил жавоб қайтарди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+