“Энг яхши китобхон патронаж ҳамшираси” ғолиблари аниқланди

24.12.2017, 14:28

“Энг яхши китобхон патронаж ҳамшираси” ғолиблари аниқланди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши  “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Энг яхши китобхон патронаж ҳамшираси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.  Унда халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлари, партия фаоллари,  туман ва шахар тиббиёт бирлашмаси ходимлари, шифокорлар ҳамда электорат вакиллари иштирок этди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад  Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш ва ҳар бир оила ва маҳаллада мўъжаз бўлсада кутубхоналар ташкил этишдан иборат.

Танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринга Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираси Сарвиноз Қўшбоқова лойиқ деб топилди, 2-ўрин Ф.Дувлонова ва 3-ўрин Д.Келдиева муносиб кўрилди ва ғолиблар O‘zLiDeP вилоят  Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.   

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+