Депутатликка номзод Д.Шарапова элликқалъалик сайловчилар билан учрашди
07.12.2019, 16:59
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаркати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Дилбар Шарапова сайловчилар билан учрашди.
Элликқалъа туманидаги “Ақшакўл” овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда депутатликка номзод ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.
“Ҳозирги кунда туманимизда 6 минг 133 нафар фуқаролар ишсиз. Шундан 2 минг 611 нафарини хотин-қизлар, 1 минг 993 нафарини ёшлар ташкил этади. Уларни тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашни асосий вазифамиз, деб биламан. Зеро, партиямиз ишсизликка, айниқса ёшлар ўртасида ишсизликка ўрин йўқ, деб ҳисоблайди”, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Д.Шарапова.
Тадбирда сайловчилар томонидан берилган барча саволларга партия вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг