Поп туманида қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилди

07.12.2019, 17:01

Поп туманида қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан Поп туманидаги 60 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари А.Камолов очиб, ушбу кооперативни ташкил этишда фаоллик кўрсатган барча меҳнаткашларни қутлади.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раиси А.Хаитов фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қишлоқ аҳолиси ўртасида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шиорини кенг тарғиб қилиш партиянинг асосий мақсадларидан бири эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Наманган вилоятининг 7 та туманида 11та қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда Поп туманида 50 нафар аъзолар жам бўлган 3 та кооператив фойдаланишга топширилган.   

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+