Актам Хаитовнинг ишончли вакили деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

07.12.2019, 17:52

Актам Хаитовнинг ишончли вакили деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Актам Хаитовнинг ишончли вакили Шуҳрат Турсунов деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда депутатликка номзоднинг ишончли вакили йиғилганларни А.Хаитовнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Ш.Турсуновнинг айтишича, номзоднинг сайловолди дастурида ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, бизнес юритишни олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштиришдек муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини хусусийлаштиришдан кейинги таъсирчан ёрдам кўрсатиш, хусусийлаштирилган корхоналар негизида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили сайловчиларни 2019  йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1188
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+