O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов хоразмлик сайловчилар билан учрашди

09.12.2019, 17:35

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов хоразмлик сайловчилар билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, сайловчилар билан мулоқот қилиш мақсадида Хоразм вилоятига борди.

Партия етакчиси вилоятдаги ташрифини Хива туманидаги “Khiva Silk Fabric” маъсулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишишдан бошлади.

Кластер усулига асосланган корхона йилига 140 тоннадан зиёд қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга. Бу ерда 110 киши, асосан аёллар иш билан таъминланган. Эътиборлиси, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинаётир.

А.Хаитов корхона фаолияти билан танишди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди. Партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича зарур тавсиялар берди.

Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Қутлимуратов сўзга чиқиб, ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Шу куни партия етакчиси Хива туманида ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этиб, йиғилганларни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллик байрами билан чин дилдан табриклади. Барчани 22 декабрь куни бўладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

Хоразм замини қадимий ва бой маданияти, гўзал ҳамда бетакрор обидалари, ноёб осориатиқалари билан дунё аҳлини ҳамиша лол қолдириб келган. Айниқса, кўҳна ва навқирон Хива истиқлол йилларида янада кўркам қиёфа касб этиб, маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар қадами узилмайдиган гавжум шаҳарга, юртимизнинг чинакам туризм марказларидан бирига айланди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари куннинг иккинчи ярмида Хива шаҳридаги мўъжизавий “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюрди.

“Туризмни ривожлантиришда музейларнинг муҳим ўрин тутиши барчага аён. Айни пайтда сайёҳларда уларни томоша қилиш билан бирга, ўзбек халқи маданияти, санъатини жонли лавҳалар орқали кўришга қизиқиш кучайди. Шу сабабли бугун мамлакатимизда сайёҳларга қўшимча шарт-шароит яратиш, туристик шохобчаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партиямиз сайловолди дастурида ҳам туризмни жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланишдек муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган”, – дейди А.Хаитов.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+