O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖ фаолияти билан танишди

09.12.2019, 18:09

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖ  фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Хоразм вилоятига сафари чоғида  Янгиариқ туманидаги “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖ  фаолияти билан танишди.  

Бугунги кунда М.Бекчанов раҳбарлик қилиб келаётган жамиятда 40 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Эътиборли жиҳати, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам талаб юқори. Бу ерда барпо этилган иссиқхонада эса  қиш ва баҳор фаслларида ҳам турли маҳсулотлар етиштирилаётир.

Ташриф чоғида партия етакчиси тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот етиштириш, уни экспорт қилиш бўйича зарур тавсиялар берди.

А.Хаитов шу куни тумандаги Машина трактор паркида янгиариқлик сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Б.Тўразода сўзга чиқиб, партия сайловолди дастури ҳамда ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

“Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш – мамлакат барқарор ривожланишининг гаровидир. Устувор вазифамиз – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қишлоқ аҳолиси ўртасида “Томорқа ер участкаси – қўшимча даромад манбаи!” шиорини кенг тарғиб қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича ер эгаларининг билим ва тажрибасини оширишдан иборатдир”, – дейди  депутатликка номзод Б.Тўразода.

O‘zLiDeP  Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    227
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+