“Дамкўл”ликлар ичимлик суви муаммосидан қийналяпти. Унга ечим борми?

10.12.2019, 15:55

“Дамкўл”ликлар ичимлик суви муаммосидан  қийналяпти. Унга ечим борми?

Халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Солижон Ходжамовга “Дамкўл” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Унда айтилишича, дамкўлликлар кўп йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекмоқда. Боиси, “Бўритоп” кўчасида яшовчи 130 нафардан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланмаган.

Ушбу ҳолатни С.Ходжамов ўз назоратига олиб, мурожаат юзасидан жорий йилнинг 12 июнь куни Мингбулоқ тумани “Сувоқова” давлат унитар корхонаси раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Мутасаддилар “Бу муаммо тез орада бартараф этилади” дея ваъда қилишган бўлса-да, лекин ҳалигача натижа йўқ.

“Дамкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бўритоп” кўчасида яшаймиз, — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири. — Кўп йиллардан буён ичимлик суви билан боғлиқ муаммодан қийналамиз. Очиғи, бу масалада мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Бироқ масалага ҳануз ечим топилгани йўқ”.

Умид қиламизки, ушбу мурожаатлар ечимини масъуллар қисқа муддатда ижобий ҳал этади. Биз эса бу мавзуга яна қайтамиз. 

Юлдуз  ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP  Наманган  вилоят

Кенгаши  матбуот  котиби

  • Кўрилди
    796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+