Депутатликка номзод Наврўз Ризаев сайловчиларга нимани ваъда қилмоқда?!

10.12.2019, 16:34

Депутатликка номзод Наврўз Ризаев сайловчиларга нимани ваъда қилмоқда?!

Ургут тумани Деҳқонобод қишлоғидаги Иқтисодиёт ва сервис касб- ҳунар коллежида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Наврўз Ризаев сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда депутатликка номзод Н.Ризаевнинг ишончли вакили Амрулло Аҳмедов сўзга чиқиб, сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

“Ургут нафақат тадбиркорлари балки зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, журналистлари билан ҳам юртимизда машҳур. Шулардан бири, қатор йиллардан буён Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Таҳлилнома” дастури орқали минглаб юртдошларимизнинг қалбидан жой олган бошловчи, журналист Наврўз Ризаевдир”, – деди Амрулло Аҳмедов

Шундан сўнг сўз олган депутатликка номзод Н.Ризаев сайловчиларга ўзининг сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.  

“Бугун юртимизнинг ахборот майдонидаги очиқлик, ошкоралик, оммавий ахборот воситалари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятда учрайдиган муаммоларни тез ва соз бартараф этилишида асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Дастуримда ОАВни аҳолининг муаммо ва эҳтиёжларини ижро ҳокимиятига етказишнинг таъсирчан воситаси, халқ ёрдамчиси, демократия кўзгусига айлантиришни асосий вазифа этиб белгиланган. Чунки, матбуот ва оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимият саналади, – дейди Наврўз Ризаев. – Шу боисдан у давлат органлари фаолиятига танқидий ва холис баҳо бериш, турли соҳалардаги камчиликларни долзарб муаммоларни аниқлаш ва ёритишда бош мезон бўлиб хизмат қилиши керак”.

Тадбирда жорий йилги сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилиши, бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик шароитида ўтишининг яна бир ёрқин ифодаси экани таъкидланди.

Бахтигул  ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    2216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+