Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашди

10.12.2019, 16:39

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда депутатликка номзод Ж.Ортиқхўжаев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Номзоднинг дастурида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш, аҳоли ҳаёт фаровонлигини муттасил оширишга қаратилган муҳим вазифалар ўрин олган.  

“Бугунги кунда ҳаётга ўзбекистонликларнинг янги авлоди, юқори фуқаролик масъулияти ва замонавий дунёқарашга эга бўлган ёшлар кириб келмоқда. Биз уларга ва Ватанимизнинг буюк келажагига ишонамиз ҳамда бор кучимизни ислоҳотларнинг натижаси ҳар бир инсон ва унинг оиласи ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши ва бу таъсирни бугунги кундаёқ сезишига йўналтирамиз”, – дейди  Ж.Ортиқхўжаев.

Учрашувда депутатликка номзод Ж.Ортиқхўжаев сайловчилар томонидан ўртага ташланган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Йиғилганларни бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1979
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+