Қаршидаги гавжум бозорни O‘zLiDeP номзодлари тартибга солмоқчи

09.12.2019, 18:43

Қаршидаги гавжум бозорни O‘zLiDeP номзодлари тартибга солмоқчи

Қарши шаҳридаги “Янги бозор” деб аталувчи буюм бозори тирбандлик, ҳайдовчилар ва йўловчилар ўртасидаги келишмовчилик, нохушликлар тез-тез содир бўладиган маскан саналади. Боиси йўллар тор, машиналар кўп, пиёдалар ўтиш жойи эса йўқ.

125-Қарши сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Азамат Хайриддинов сайловчилар билан учрашуви чоғида бу масала кўтарилиб, бозорга кириш жойида светофор ўрнатиш кераклиги таъкидланган эди. Суҳбат ва мулоқотлар давомида депутатликка номзод бу муаммони тез орада ҳал қилиш чораларини кўришини маълум қилган эди. А.Хайриддинов ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Ш.Турсуновларнинг тегишли идораларга мурожаатидан сўнг, бу муаммо бартараф этиладиган бўлди. Энди “Янги бозор”га келувчи қаршиликлар бу имкониятдан мамнун бўлишлари аниқ.

  • Кўрилди
    837
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+