Х.Содиқова гулистонлик сайловчилар билан учрашди

11.12.2019, 15:12

Х.Содиқова гулистонлик сайловчилар  билан учрашди

Гулистон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ўтган тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Ханифа Содиқова сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Лола Кенжаева сайловчиларни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка номзод Х.Содиқованинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Таъкидланишича, номзод дастурида 2030 йилгача оналар ўлими кўрсаткичини учдан бир қисмга, чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини — икки баравар, аҳоли ўртасида юрак-қон томир, онкологик касалликлар, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлардан ўлим ҳолатларини 30 фоизга камайтиришга эришиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

“Биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида тиббиёт сифатининг тубдан яхшиланишини ёқлаймиз. Шунингдек, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган талабни қондириш, янада самарали ва замонавий технологияларни жорий қилишни лозим, деб биламиз”, – дейди Х.Содиқова.

Учрашувда партия вакиллари иштирокчиларни жорий йилги сайловларда  фаол иштирок этишга чақирди.   

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+