Яккабоғдаги мактабда дарслар 3 сменада ўтилмоқда. Муаммога ечим топиладими?

11.12.2019, 15:18

Яккабоғдаги  мактабда дарслар 3 сменада ўтилмоқда. Муаммога ечим топиладими?

134-Яккабоғ cайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шахноза Холмахматова сайловчилар билан учрашди.

Яккабоғ тумани “Татар” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда сайловчилар томонидан кўплаб муаммолар ўртага ташланди.

Фуқароларнинг айтишича, маҳалла ҳудудида жойлашган 68-сонли мактабда “Татар” МФЙга туташ бўлган “Сувлисой” ва “Ҳайдарбулоқ” МФЙларида яшовчи ўқувчилар ҳам таҳсил олади. Мазкур мактаб 216 ўринга мўлжалланган бўлса-да, лекин ушбу муассасада айни пайтда 370 нафар ўқувчи таҳсил оляпти.  

“Фарзандларимиз қарийб 8 км узоқликдан пиёда мактабга қатнайди. Устига устак мактабда синф хоналари ҳам етишмайди. Шу боис, ўқувчилар кечки соат 19:00га қадар мактабда қолиб кетмоқда. Энди шунча масофани босиб келишида бир ярим соат вақт кетишини ҳисобга олсак, буёғини ўзингиз ўйлаб кўраверинг”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири. 

Депутатликка номзод Ш.Холмахматова ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида мазкур таълим муассасасига борди, бу ердаги шароитлар билан танишди. Ўқувчи ёшлар, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, вазиятга ойдинлик киритди. 

“Мактабимиздан ҳар йили ўнга яқин ўқувчилар олий ўқув юртларига киришмоқда, – дейди мактаб директори З.Лутфуллаева. – Тўғри, мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун барча қулайликлар мавжуд. Лекин битта муаммойимиз бор, синф хоналар етишмайди. Агар қўшимча бино қуриб берилса, бу муаммо бартараф этиларди”.

Депутатга халқ ишонч билдириб, уни сайлайди. У фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлиши керак. Шу боис депутатликка номзод Ш.Холмахматова бу масала бўйича шу куннинг ўзида вилоят халқ таълими бошқармаси билан боғланиб, вазиятни тушунтирди, муаммони ҳал этиш лозимлигини билдирди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1214
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+