Сайловчилар М.Юсупова дастурини қўллаб-қувватлашди

11.12.2019, 15:21

Сайловчилар М.Юсупова дастурини қўллаб-қувватлашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод  Мавлуда Юсупова андижонлик сайловчилар билан учрашди.

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилган очиқ мулоқотда партия сайловолди дастури ва депутатликка номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

“Оила мустаҳкамлиги масаласи ҳар давр, ҳар қачон долзарб бўлиб келган, – дейди депутатликка номзод М.Юсупова. – Сайловолди дастуримда айни мавзуга алоҳида эътибор қаратганман. Ажримларнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини реал кўринишда очиб бериш, соғлом оила муҳитини яратишда билдирган аниқ таклифларим фуқароларни чинданам қизиқишларига сабаб бўлганидан хурсандман”.

Номзоднинг тарғибот материалларида баён этилган мақсадлар сайловчиларда бугунги муаммолари ечимга умид уйғотгани уларнинг кайфиятларида яққол кўринди.

Шуҳратбек БОЗОРОВ,

 O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+