O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “UzAuto Motors” Хоразм филиали фаолияти билан танишди

11.12.2019, 16:20

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “UzAuto Motors” Хоразм филиали фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Хоразм вилоятига ташрифи чоғида “UzAuto Motors” Хоразм филиалига борди.  

Партия етакчиси корхона фаолияти билан танишиш билан бирга, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди, партия сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

“Саноатлаштириш ва янги технологиялар замонавий иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан саналади. Партиямиз 2030 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётида саноат улушини 40 фоизга етказиш лозим деб ҳисоблайди. Бунда асосий ўринни маъданлар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсига чуқур ишлов бериш орқали экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи якунланган технологик цикл эгаллаши лозим”, – дейди А.Хаитов.

Шу куни O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари Ҳазорасп туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилди.  

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Н.Қутлимуратова нутқ сўзлаб, ўзининг сайловолди дастурида белгиланган асосий йўналишлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берди.

“Олдимизда катта синов даври турибди, – дейди “Шовот” МФЙда яшовчи Ислом Искандаров. –Бугун одамларимизни қуруқ ваъдалар эмас, амалий ишлар қизиқтиряпти. Биз Ўзбекистон Либерал-демократик партиясини амалий ишлар партияси, деб биламиз. Партия сайловолди дастурида ҳам аҳолини фаровон турмуш кечиришига қаратилган муҳим вазифалар белгиланган”.  

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1674
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+