Жомбойлик сайловчилар O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этмоқда

13.12.2019, 17:05

Жомбойлик сайловчилар O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этмоқда

Жомбой тумани “Ғазира” маҳалласида Олий Мажлис Қoнунчилик палатаси депутатлигига номзод Дилфуза Мамадёрова ва халқ депутатлари туман кенгашига номзод Нодир Тўраевларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари И.Ботиров сўзга чиқиб, йиғилганларни депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида сўз олган фуқаролар депутатликка номзодларнинг сайловолди дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясини амалий ишлар партияси эканини эътироф этди.

“Жорий йил ёз ойларида маҳалламизда партия Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқаролардан 10 дан ортиқ масалалар бўйича мурожаат келиб тушди. O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари эса бу масалалар ечими юзасидан шу куннинг ўзида тегишли ташкилотларга сўров юборди. Натижада бизни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти бартараф этилди”, – дейди маҳалла фаоли А.Тоҳиров.

Учрашувда сўз олган партия вакиллари йиғилганларни бўлажак сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

Бахтигул  ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    944
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+