Сайловчилар OʻzLiDePдан депутатликка номзод Расул Кушербаев дастурини қўллаб-қувватлади
13.12.2019, 17:07
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилган Расул Кушербаев Чиноз туманидаги сайловчилар билан учрашди.
Тумандаги “Сутбулоқ” МФЙда бўлиб ўтган учрашувда депутатликка номзод Р.Кушербаев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Дастурда сиёсий партияларнинг ролини ошириш, халқ ҳокимиятини янада кучайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларини бузиш, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкалари ва хусусий мулк объектларини олиб қўйиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига берилган лицензияларни бекор қилиш бўйича қарорларни фақат суд томонидан қабул қилинишига эришиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашув давомида сўз олган сайловчилар номзод дастурида илгари сурилган вазифалар халқимиз турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлашди.
“Депутатликка номзод Р.Кушербаевнинг дастури билан яқиндан танишдик. Унда ҳаётимизнинг муҳим масалалари ўз ифодасини топган. Масалан, Чиноз ва Янгийўл тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализация ва оқова сув тармоқларининг реконструкция қилиниши орқали экологик муҳитнинг яхшиланишига эришиш каби масалалар кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Шу боис бўлажак сайловларда албатта OʻzLiDeP номзодларига овоз берамиз!”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Учрашувда депутатликка номзод Р.Кушербаев сайловчиларни жорий йилги сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.
OʻzLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг