Депутатликка номзод Б.Солиев сайловчилар муаммосига жойида ечим топди

13.12.2019, 19:12

Депутатликка номзод Б.Солиев сайловчилар муаммосига жойида ечим топди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка номзод Бахром Солиев сайловчилар билан учрашди. 

Қоровулбозор туманидаги “Жарқоқ” МФЙда бўлиб ўтган учрашувда номзод йиғилганларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди.

Дастурда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, аграр соҳада эркин бозор муносабатларини жорий этиш, таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқаришни интеграциялаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бу тизимни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш каби масалалар ўрин олган.

Учрашув давомида жарқоқликлар электр токида тез-тез узилишлар бўлаётганини айтдилар.

Номзод шу ернинг ўзида туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари билан боғланиб, бу муаммога ечим топди. Бу ўз навбатида, сайловчиларнинг Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодга бўлган ишончини янада оширди.

OzLiDeP  Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+