Интернетдан фойдаланиш маданияти

25.12.2017, 14:45

Интернетдан фойдаланиш маданияти

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси сайловолди Дастурида ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш уларни сиёсий онгини янада юксалтириш, юртимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг иштирокини кенгайтиришга устувор вазифа сифатида қаралади.

O‘zLiDeP Пискент туман Кенгаши томонидан Саноат иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Интернетдан фойдаланиш маданияти” мавзусидага давра суҳбатида ана шулар ҳақида сўз борди. Давра суҳбатида O‘zLiDeP туман Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, коллеж ўқувчилари ва “Ёшлар қаноти” аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, интернет ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Ер юзида 1,5 миллиард киши интернетдан фойдаланаётган бўлса, Ўзбекистонда 10 миллионга яқин юртдошимиз интернетнинг фаол фойдаланувчисидир. Интернет, айниқса, ёшлар онги ва дунёқарашига кучли таъсир ўтказмоқда. Шу сабабли улғайиб келаётган ёш авлодни интернетдаги ахборотни тўғри идрок этишга, мушоҳада қилишга ўргатиш зарурати пайдо бўлмоқда.

– Глобал тармоқдаги айрим ахборотлар жамиятимиз тараққиётига ва миллий қадриятларимизга таҳдид солмоқда, – дейди Халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Рашидова. – Инсониятнинг кўп минг йиллик тажрибаси шундан далолат берадики, дунёдаги зўравон ва тажаввузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатини ўзига бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, унинг энг катта бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади.

Тадбирда интернетдан фойдаланиш бўйича соҳа мутахасислари, психологлар ҳамда партиямиз фаолларининг таклиф-тавсиялари тингланди

А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2962
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Gulshan2021-05-10 09:19:49

Qo'shilaman


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+