Сайловчилар депутатликка номзод Г.Зухурованинг дастурини қўллаб-қувватлашди

16.12.2019, 16:39

Сайловчилар депутатликка номзод Г.Зухурованинг дастурини қўллаб-қувватлашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулзода Зухурова сайловчилар билан учрашди.

Ш.Рашидов туманидаги “Хайрабод”, “Катта қишлоқ” ва “Шариллоқ” МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтган мулоқотда депутатликка номзоднинг ишончли вакили иштирокчиларни Г.Зухурованинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Номзоднинг сайловолди дастурида ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, йигит-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдек муҳим вазифалар ўрин олган.

“Сайловда қатнашиш бугуни ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро учун муҳимдир. Шу боис бугунги учрашувда қатнашиб, депутатликка номзоднинг сайловолди дастури билан танишдик. Очиғи, дастурда илгари сурилаётган ғоялар бизни жуда хурсанд қилди. Нега десангиз дастурда жойлардаги муаммолар ва уларни ечими бўйича аниқ таклифлар ўз ифодасини топган”,  – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Учрашувда депутатликка номзод Г.Зухурова иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

 Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+