O‘zLiDeP номзодининг дастури зоминлик сайловчиларга манзур бўлди

16.12.2019, 16:43

O‘zLiDeP номзодининг дастури зоминлик сайловчиларга манзур бўлди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Э.Холматов Зомин туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида Э.Холматов партия сайловолди дастури ҳамда ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари бўйича маълумотлар берди.

Учрашувда сўз олган сайловчилар номзод дастурида илгари сурилган вазифалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини  бирдирди.

“Депутатликка номзоднинг сайловолди дастуридан ҳаётий вазифалар ўрин олган. Айниқса, вилоятимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган масалалар қамраб олинган. Шу боис Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилаётган ғоялар муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман. Бўлажак сайловларда ҳам OʻzLiDeP номзодларига овоз бераман!”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири. 

Учрашувда депутатликка номзод Э.Холматов сайловчиларни 2019  йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

OʻzLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1080
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+