Э.Бабажонов дастурида ҳаётимизнинг муҳим масалалари ўз ифодасини топган

16.12.2019, 17:06

Э.Бабажонов дастурида ҳаётимизнинг муҳим масалалари ўз ифодасини топган

119-Гурлан сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилган Эгамберган Бабажонов сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги “Дўсимбий”, “Тахтакўпир”, “Марбугат” МФЙ аҳолиси  билан бўлиб ўтган мулоқотларда депутатликка номзод Э.Бабажонов ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Номзоднинг сайловолди дастурида саноат маҳсулотларининг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш, саноатни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, иқтисодиётнинг ҳақиқий кўламини аниқлашнинг амонавий методалогияларини тадбиқ қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

“Дастурда биз гурланликлар учун муҳим масалалар ўз ифодасини топган. Ундаги устувор вазифалар, мақсад ва режалар хал­қчил, аҳолининг барча қатлами манфаатига мос. Солиқ сиёсатини либераллаштириш ва солиқ юкини камайтириш каби йўналишларни барчамиз қўллаб-қувватладик”, – дейди “Марбугат” МФЙда яшовчи Т.Уразов.

 OʻzLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+