Сурхондарёда 2018 йилда 20 мингта иш ўрни яратилади

25.12.2017, 15:40

Сурхондарёда 2018 йилда 20 мингта иш ўрни яратилади

Термиз шаҳрида ўтказилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг йиғилишида 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” йўналиши асосида қабул қилинган Қонун, Фармон ва Қарорларнинг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-апрелдаги 182-сонли “2017-2018 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат, қишлоқ ҳўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Убодуллаевич Пардаевнинг ахбороти тингланди.

Йиғилишда халқ вакиллари бўлган депутатларга иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини ва аҳоли бандлиги ҳамда турмуш сифатини ошириш йўлида вилоятимиз ҳудудларида ташкил этилган янги кичик саноат зоналарининг самарадорлигини ошириш йўлида олиб борилган ишлар, уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш ишлари, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб борилаётгани, шунингдек,  кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш йўлида қилинаётган ишлар хақида маълумот бериб ўтилди.

Хусусан, ахборотда вилоят ҳудудларида йил давомида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 1 трлн, 820 млд сўм ҳамда 98,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1880 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 18163 та бўш иш ўринлари ташкил этилгани ҳақида айтилиб, кириб келаётган 2018 йилда ушбу соҳалар бўйича умумий қиймати 3 трлн 991 млрд сўмга тенг бўлган жами 1945 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 20 мингга яқин  бўш иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи Р.Пардаевнинг ахбороти юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирдиришди.

 

Мурод ЭШНАЗАРОВ,

Сурхондарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

хасан2020-02-15 01:36:53

Мен урта махсус касб-хунар коллежини тугатдим газ пайвандлаш-тракторчи дипломим бор электрлик иш керак иш излаяпман


shahzod2019-10-22 20:56:29

men akademik litseyni tugatganman malumotim o'rta ish izlayapman


Jasur2019-05-19 17:26:06

Men Xorazim viloyat Davlat Universitetini tarix fakultetining huquq yonalishini tugatganman ish izlayapman


elmurod2019-03-14 12:05:55

men Xasanov Elmurod bux xisobini tugatganman. ish yo'q. +998915168626


Abdumannon2019-01-18 09:36:25

Men Ganiyev Abdumannon man ukam G'aniyev Boymurotni ishga kirgazishga qiynalib ketdim ukam xarbiy xizmatni utagan qayerga ish so'rab borsa rad javob beryapti iltimos yordam bering


Sherali2018-11-19 20:32:11

TATU universitetini tugatganman yo‘nalish telekom


исфандиёр2018-07-20 13:35:32

мен тошкент шашарда ишлиман йул узоглиги сабабли менга сурхондарё вилоятида иш беришингизни сурайман


исфандиёр2018-07-20 13:35:32

мен тошкент шашарда ишлиман йул узоглиги сабабли менга сурхондарё вилоятида иш беришингизни сурайман


Akmal2018-07-10 23:17:38

yoshlarga ish o'rni ko'p ajratila yahshi bo'ladi chunki chet davlatga chiqish kamayadi


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-12 15:49:54

Вилоятда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини беради, деб ҳисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+