Ёшларни тўғри йўлга бошлаш – барчамизнинг вазифамиз

25.12.2017, 17:05

Ёшларни тўғри йўлга бошлаш – барчамизнинг вазифамиз

– Президентимизнинг ҳар бир маърузасини эътибор билан тинглаб бораман: Шунга аминманки, давлатимиз раҳбари ёшлар ва уларнинг муаммоларига, иқтидори ва интилишларига ҳеч қачон беъэтибор қарамаганлар. 22 декабрдаги мурожаатномада ҳам иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, ўйлаб юрган инновацион ғоя ва фикрларини амалга ошириш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Мурожаатномада хориждаги тенгдошларимиз билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишимиз, улар билан тажриба алмашишимиз лозимлигини таъкидладилар. Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш, кириб келаётган янги йилда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш каби таклифларни билдирдилар. Дарҳақиқат, жонажон юртимиз аҳолисининг ярмидан кўпини айнан 32 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилса-да, уларнинг бир миллиондан кўпроғи турли хил чет давлатларда фаолият юритиб келмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали улар ҳам юртимиздаги ўзгаришлардан хабардор эканликларини, бундан фақатгина хурсанд бўлаётганликларини англашимиз қийин эмас. Айни дамда хорижда юриб, турли хил экстремистик гуруҳлар, миллатчи оқимларга қўшилиб кетган тенгдошларимизни ҳам бу йўлдан қайтариш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки барчамизнинг вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Жўрабек АСЛОНОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1776
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+