Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди

18.12.2019, 15:12

Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Андижон вилоятидаги Қўрғонтепа “Мурувват уйи” 1969 йил ишга тушган. Бугун олий тоифали шифокор Х.Халилова раҳбарлик қилиб келаётган муассасада 250 нафар ходим, 311 нафар болажонларга малакали тиббий, ижтимоий, педагогик ва психологик хизмат кўрсатиб келмоқда.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан мазкур муассасада ташкил қилинган сайловолди тарғибот тадбирида, дастлаб иштирокчилар бу ерда яратилган қулайликлар билан танишди.

Болажонларнинг имконияти чекланган бўлишига қарамай, Республика миқёсидаги спорт мусобақалари, “Ранглар жилоси” тасвирий санъат танлови, “Мурувват” ва “Саҳоват” интернат уйларида яшовчилар учун ташкил этилаётган кўрик-танловларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаётгани йиғилганларни мамнун этди. Тарбияланувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнатлари асосидаги асарлар, суратлар кўргазмаси катта таассурот уйғотди. “Зиё маскани” кутубхонасидаги 3200 тадан ортиқ китоблар  ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

“Тадбирга йиғилган сайловчиларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлигига кўрсатилган номзодлар билан мазкур учрашув чинакам тантанага айланиб кетди, – дейди муассаса директори Х.Халилова. – “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилган тадбиримиз қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Номзодлар ҳам сайловчилар қошига қуруқ ваъдалар билан чиқмаётганини амалда исботлашти”.

Дарвоқе, маскан раҳбари ҳам партиямиз томонидан халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодлардан бири. Хайрли ишлари сабаб халқ фидойиси бўлишга тавсия этилгани бежиз эмас.

 Умида ИСАЕВА,

OzLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши  бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+