O‘zLiDeP айрим номзодларнинг плакатларидаги техник хатолар бартараф этилганлигини маълум қилади

18.12.2019, 11:06

O‘zLiDeP айрим номзодларнинг плакатларидаги техник хатолар бартараф этилганлигини маълум қилади

Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга O‘zLiDePдан номзодлар кўрсатилган. Табиийки бу жараёнда барча номзодларни сайловчиларга яқиндан таништириш мақсадида турли тарғибот плакатлари чиқарилди. Албатта иш бор жойда камчилик бўлганидек, айрим техник сабабларга кўра Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатилигига номзод Махмудова Гулнора Гуломназаровна, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Сирожидинов Максуд Ботиржон ўғли каби номзодларимизнинг плакатларида хатолар ҳам кўзга ташланди.

Ушбу хато ва камчиликлар интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда журналистлар ва блогерларнинг ҳам ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Шуни маълум қиламизки, айрим жузъий хатоларга йўл қўйилган номзодларнинг плакатлари олиб ташланиб, тўғри таҳрирдаги плакатлар қайтадан жойлаштирилди.

Умид қиламизки, бундай техник хато ва камчиликлар O‘zLiDePнинг минглаб аъзолари, хайрихоҳлари ҳамда сайловчиларнинг партиямизга бўлган ишончига путур етказмайди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1004
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+