Сайловчилар O‘zLiDeP номзодлари дастурини қўллаб-қувватлашди

18.12.2019, 14:59

Сайловчилар O‘zLiDeP номзодлари дастурини қўллаб-қувватлашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов куни тобора яқинлашмоқда. Бу муҳим сиёсий жараёнга O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Айниқса, улар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди учрашувлари борган сари янгича кўринишда ва кўтаринки кайфиятда ташкил этиляпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Б.Мардаев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод М.Кадирова, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод З.Сапаровалар ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

“Сайловчилар айнан O‘zLiDeP томонидан қайси тадбиркор ёки ёшга амалий кўмак берилгани, сайловолди дастурида айтилган мақсадларни амалга ошириш кафолати бор ёки йўқлиги ҳақида савол беришди, — дейди депутатликка номзод Б.Мардаев. — Уларга жавобан ўнлаб тадбиркор ва ёшларга кредит олиш, ўз бизнесини йўлга қўйиш борасида амалий ёрдам берилганини мисоллар билан тушунтирдик. Платформамиздан ўрин олган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш имконини халқ беришини, бунда сайловчиларнинг овози муҳим эканини билдирдик”.

Талабаларнинг сиёсий билимларини синаш мақсадида сайлов жараёнларига оид викторина ҳам ўтказилди. Викторинада фаоллик кўрсатганларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    849
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+