O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов халқ ичида юриб сайловчилар билан мулоқот қилди

18.12.2019, 16:44

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов халқ ичида юриб  сайловчилар билан мулоқот қилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Хаитов сайловчилар билан учрашди.

Деҳқонободлик сайловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотда депутатликка номзод А.Хаитовнинг ишончли вакили йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидланишича, номзод дастуридан қулай тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлаш, солиқ тизими, кредит, ер, бино, инфратузилма таъминотини яхшилашга қаратилган тадбирларни илгари суриш, саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришдек асосий йўналишлар ўрин олган.

“Дастурда илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланади. Унда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини изчил амалга ошириш, аввало, ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ҳимоясини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Умуман олганда, мазкур дастурда ҳаётимизнинг муҳим масалалари ўз ифодасини топган”, – дейди деҳқонободлик сайловчилардан бири.

Шу куни А.Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, сайловчилар билан мулоқот қилди, уларга партия дастури ва ўзининг сайловолди дастури юзасидан маълумотлар берди.

O‘zLiDeP Қашқадарё  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1104
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+