Депутатликка номзод Д.Файзиева дастури пойтахтлик сайловчиларга манзур бўлди

18.12.2019, 17:09

Депутатликка номзод Д.Файзиева дастури пойтахтлик сайловчиларга манзур бўлди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилган Дилором Файзиева пойтахтлик сайловчилар билан учрашди.

Юнусобод туманидаги “Минор”, “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида депутатликка номзод Д.Файзиева ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Дастурда тадбиркор ва фермерлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтириш, оилавий тадбиркорликни ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган инфратузилмаларнинг яратилишини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

“Сайловолди дастуримизда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнида энергия ва ресурс тежамкорлиги ва самарадорлигига эришишга кўмаклашиш, соғлиқни сақлашда аҳоли саломатлигини суғурталаш тизимини босқичма-босқич жорий этишдек муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган. Қолаверса, олий таълим сифатини оширишда илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш, уй-жой ва коммунал соҳа ривожида давлат-хусусий шериклик механизмини кенг жорий қилишни ҳам асосий вазифамиз, деб ҳисоблаймиз”, – дейди депутатликка номзод Д.Файзиева.

145-Бодомзор сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Д.Файзиева  Мирзо Улуғбек туманидаги сайловчилар билан ҳам мулоқот қилди.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили сўз олиб, депутатликка номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган асосий йўналишлар ҳақида йиғилганларга қисқача маълумот берди. Сайловчилар дастурда илгари сурилган вазифалар юзасидан фикр билдирар экан, унда пойтахтликлар учун муҳим масалалар ўз ифодасини топганлигини алоҳида эътироф этди.

“Депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан танишдик. Унда қатор долзарб вазифалар билан биргаликда, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари ҳам ўрин олган. Шу боис бўлажак сайловларда O‘zLiDePдан депутатликка кўрсатилган номзодларга овоз берамиз”, – дейди пойтахтлик сайловчилардан бири.

Учрашувда депутатликка номзод Д.Файзиева сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

  O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1597
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+