Мусиқий тадбирдан марафонгача

19.12.2019, 16:43

Мусиқий тадбирдан марафонгача

Сайловларга саноқли кунлар қолган айни дамларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг тарғибот акциялари янада авж олаётир. Сайловолди тадбирларнинг халқни йиғиб олиб, қуруқ мажлисбозлигу қоғоз тўлдириш тарзида эмас, маданий-маърифий шаклда ўтказилаётгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Партиянинг Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан “O‘zLiDeP – бунёдкорлар партияси” шиори остида ташкил этилган тадбир ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди. Фаоллари, Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлар йиғилганларни сайловларда фаол қатнашишга чорлади. Сиёсий куч белгиси туширилган байроқлар ва партия шиорларини баланд кўтарган ёшлар қуршовида истеъдодли хонандаларнинг куй-қўшиқлари ўзгача завқ-шавқ бағиш­лади. Викторинада фаол қатнашганларга совғалар улашилди.

Тадбирнинг иккинчи кунида эса Навоий шаҳрининг Ислом Каримов, Алишер Навоий  ва Меъморлар кўчалари бўйлаб 14 километрлик автомарафон авж олди.

– Тарғибот тадбирларини ташкил этишдан мақсад аҳолига “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” ғоясини сингдириш, ҳамюртларимизни мамлакат тараққиётининг келгуси беш йиллигини белгилаб берадиган муҳим жараёнларга уюшқоқлик билан қатнашишга чақиришдан иборатдир, – дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига номзод Шоира Носирова. – Муҳими, бундай учрашувларни вилоятимизнинг шаҳар ва қишлоқларида деярли ҳар куни ўтказяпмиз. Ёшлар изимиздан эргашмоқда, одамларнинг партиямизга қизиқиши янада ортмоқда. Асосий мақсадимиз ҳам асли шу!

Шуҳрат РАҲИМОВ,

“XXI asr”  мухбири

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    971
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+