Бош мақсадимиз ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол тарбиялаш

25.12.2017, 17:14

Бош мақсадимиз ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол тарбиялаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга тақдим этган Мурожаатномасида ёшлар масаласига алоҳида урғу берди.

Ушбу муражаатномада ёшлар ҳақида келтирилган мақтовлар ва биз ёшларга бўлган ишонч кучимизга-куч ҳамда ғайратимизга- ғайрат қўшди, десам муболаға бўлмайди.

Мурожаатномада ёшларни соғлом ва баркамол тарбиялаш борасида белгиланган чора-тадбирлар, хусусан, Нукус шаҳрида Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби, Урганчда “Ёшлик” спорт мажмуаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида универсал спорт комплекслари, Қарши шаҳрида спорт-соғломлаштириш мажмуаси, кўп тармоқли ёпиқ сузиш ҳавзаси барпо этилиши келгусида спорт соҳасида кўплаб ёшларимизни юртимиз байроғини кўкларга кўтаришга замин яратиши шубҳасиз.

Четда ишлаётган ва таҳсил олаётган ёшлар борасида Юртбошимиз томонидан берилган таклифлар Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиш, Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш ҳамда чет элларда яшаётган ва ишлаётган ватандошларимиз билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш кабилар, ўйлайманки хориждаги юртдошларимиз бўлмиш ёшларни ватанпарварлик туйғусини сақлаб қолиш билан бир қаторда тажриба алмашиш майдонини хосил қилишда пойдевор вазифасини ўтайди.

Шунингдек, ёш тадбиркорлар учун 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши  айни муддао бўлди. Мурожаатномада келаси йилдан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари учун божхона кўригида хавф-хатардан огоҳ этиш тизими, яъни, тадбиркорлар қанчалик ҳалол эканига қараб, уларни “яшил” ва “қизил” йўлаклар орқали ўтказиш жорий этилиши, барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш икки йилга тўхтатилиши, интернет тармоғида электрон савдолар ва аукционлар орқали ер участкаларини, жумладан, тадбиркорлар учун ажратишнинг ягона тартиби ўрнатилиб, 2018 йилдан электрон савдо майдонлари орқали давлат активларини сотиш бўйича электрон тизим ташкил этилиши ва шу каби бир қатор имтиёзлар берилгани тадбиркорлар, айниқса ёш ва янги иннавацион ғоялар билан ўзининг мустақил тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларимиз учун улкан имкониятлар эшигини очди.

Фикрим хулосаси ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ушбу мурожаатнома барча соҳа вакилларини ва ҳар бир юртимиз фуқаросини эртанги кунга бўлган ишончини ошириш билан бир қаторда, тадбиркорлик соҳасига ҳавасини уйғотиб, ҳаётда бирор ютуққа эришиш учун ҳаракат қилиш ҳамда меҳнат қилиш вақти келганини аён этди.

Зебинисо Сапарова,

O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+