О.Отахонова дастури қипчоқлик сайловчиларга манзур бўлди

19.12.2019, 16:46

О.Отахонова дастури  қипчоқлик сайловчиларга манзур бўлди

Асака туманидаги Қипчоқ маҳалласи аҳли вакиллари билан учрашув Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Одинахон Отахоновага кўтаринки руҳ бағишлагани бежиз эмас. Боиси сайловчилар номзоднинг таклифларини жуда самимий ва илиқ кутиб олдилар.

“Маҳалламизга тикувчилик цеҳи, гўзаллик салони, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдосини йўлга қўйиш учун алоҳида марказ керак, – дейди Муборак Ғаниева. – Масалан, ҳар бир йўналишдаги муаммоларимиз учун, албатта, биздан анча олисдаги туман ёки шаҳар марказига қатнашга мажбурмиз. Номзоднинг айни масалаларимиз ечимига қаратилган таклифлари билан янги иш ўринлари ҳам яратилиши орқали битирувчи қизларимиз бандлиги таъминланади”.

Бугун сайловчи аниқ, тизимли фикрга ишонади. “Депутат бўлсам...” эмас, “Ҳар қачон инсон манфаатлари учун хизмат қиламиз” деб ёнаётган Одинахон Отахоновани қўллаб-қувватлаётганлари мана шу тамойил туфайлидир.

Садоқат МАҚСУДОВА,

O‘zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши

ижрочи котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+