Зоминлик сайловчилар Ш.Абдурахмонов дастурини қўллаб-қувватлашди

20.12.2019, 18:51

Зоминлик сайловчилар Ш.Абдурахмонов  дастурини қўллаб-қувватлашди

34-Зомин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шерали Абдурахмонов сайловчилар билан учрашди.

Дастлаб депутатликка номзод партия дастури ва ўзининг сайловолди дастури ҳақида сайловчиларга қисқача маълумот берди.

Таъкидланишича, дастурда  ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини ва онгини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини, сиёсий жараёнларга онгли муносабатни, ташқи ва ички таҳдидларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш, болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашда фаоллик кўрсатиш каби муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган.

“Биз ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари, меҳнат бозори ва иқтисодиёт эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ёшларни касбга йўналтириш масалаларининг самарали ҳал қилинишига ҳар томонлама кўмаклашамиз, – дейди депутатликка номзод Ш.Абдураҳмонов. Шунингдек, ёшлар тадбиркорлиги кластерларини яратишга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлаш, олий ўқув юртлари қошида ёшлар инновацион марказларини ташкил қилиш ва ривожлантириш тарофдоримиз”.

Учрашувда сўз олган сайловчилар номзод илгари сураётган ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, ёш оилалар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш каби ғояларни қўллаб-қувватлашди ва барчани O‘zLiDeP номзодларига овоз беришга чақирди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    951
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+