Қаршида “O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

20.12.2019, 18:54

Қаршида “O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тарғибот тадбири кўтаринки руҳда ўтди. “O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг!” деган шиорлар билан безатилган автобуслар Қарши шаҳри ва туман марказлари кўчалари бўйлаб тарғибот акциясида иштирок этди.

 

Партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари сайловчиларни овоз кучайтиргичлар орқали O‘zLiDeP номзодларига овоз беришга чорлади. Маҳаллаларда бўлиб, сайловчиларга календарь, буклет ва тарғибот флаерларини тарқатди.

“O‘zLiDeP ўзининг оммавий тадбирларини кўтаринкилик ва янгича руҳда ўтказмоқда, – дейди бешкентлик Азиза Низомова. – Бугун шаҳримиз кўчалари бўйлаб ўтказилган тарғибот акцияси аҳолини сайловларда фаол иштирок этишга даъват этди. Биз сайловолди дастури халқчиллиги билан ажралиб турган партия номзодлари учун овоз беришга аҳд қилдик”.

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1135
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+