Биз ёш тадбиркорлар – Президентимиз ишончини албатта оқлаймиз!

25.12.2017, 17:16

Биз ёш тадбиркорлар – Президентимиз ишончини албатта оқлаймиз!

Муҳтарам Президентимизнинг Парламентга қилган Мурожаатларини тинглар эканман, бир вақтлар мен учун орзу бўлган иннавционли бизнес режамни амалга ошириш фурсати етганини англадим. Эндиликда, эскича услубда ишлашдан вос кечиб, замонавий технологиялар асосида аҳолига хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ёши улуғ тадбиркорларга ўрнак бўлиш биз ёш тадбиркорларнинг асосий мақсадимизга айланиши зарур.

Президентимиз мазкур йиғилишда янги – 2018 йилга юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилишининг ўзиёқ келгуси йилда Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш ақл бовар қилмас даражада ўсишига ишончим комил. Бу комиллик ва ривожланишда мен истиқлол фарзанди сифатида ўзимнинг янги иннавацион ғоя ва мақсадларим билан хисса қўшиш олий истагимдир.

Ҳозирги кунда “Hend in hend” номли хусусий корхонада фаолият олиб бормоқдаман ҳамда 3 та коллеж битирувчиларини иш билан бандлигини таъминлаганман. 2018 йилда иш фаолиятимни кенгайтириш билан бир қаторда янги соҳаларда ҳам ўзимни синаб кўрмоқчиман. Хусусан, ерёнғоқ маҳсулотини етиштириш ҳамда экпортбоп маҳсулот сифатида қадоқланишни йўлга қўйиш ва сотувини амалга ошириш бўйича бизнес режа ишлаб чиққанман. Коллеж битирувчиларини бир қанчасини иш билан таъминлаш истагим бор.

Икки йил давомида барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишнинг тўхтатилиши ҳам биз тадбиркорларга билдирилган ишонч деб ўйлайман.

Муҳими ҳаракат, меҳнат ва келажакка ишончни кўрган тадбиркор замони келди.

Бекзод Эшматов,

O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши

“Ёш либераллар” клуби таркибидаги “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоси,

ёш тадбиркор

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+