Ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик

22.12.2019, 18:21

Ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Юнусобод туманидаги 724-сайлов участкасига бориб, ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди. Шундан сўнг партия раҳбари А. Хаитов ушбу сайлов участкасига ташриф буюрган Россия Федерацияси Думасининг Курганский вилояти вакили, Федерация кенгашининг Аграр озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский билан ўзаро суҳбатлашди.

Мулоқот давомида O‘zLiDeP раҳбари ушбу сайловларда партиянинг иштироки ва сайловолди дастуридаги устувор вазифалар юзасидан батафсил маълумот берди. Шунингдек, бу йилги сайловларда партия томонидан ўтказилган сайловолди тарғибот ишлари мутлақо янги кўринишда, замонавий усулларда, янги Сайлов кодекси асосида ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этди.

Сергей Лисовский ўзаро суҳбат давомида сайлов участкаларида сайловчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирганлиги, барчасида овоз беришда фаоллик кузатилгани, кишиларда юртнинг эртаси учун дахлдорлик ҳисси юқори эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Бу йилги сайловлар уюшқоқлик билан ўтаётганининг гувоҳи бўлдим. Бу сўнгги йилларда мамлакатингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижобий самараси деб биламан, - дейди халқаро кузатувчи С. Лисовский.

Келажакда икки мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ушбу соҳага энг замонавий технологияларни келтириш, ўзаро тажриба алмашиш, доимо яқин ҳамкорликда ишлаш борасида ўзаро фикр алмашдилар.

  • Кўрилди
    1078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+