Депутатларимиз халқ билдирган ишончни оқлай олади

25.12.2019, 17:47

Депутатларимиз халқ билдирган ишончни оқлай олади

22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилган сайловлар айнан инсон манфаатларига, аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Шу боис, вилоятимизда ҳам ушбу сиёсий жараёнга катта тайёргарлик кўрилди ва сайлов юксак савияда ўтказилди. Аҳамиятлиси, бу йилги сайловларга барча юртдошларимиз қатори бухоролик сайловчилар ҳам фаол иштирок этишди.

Сайлов ҳар бир фуқаронинг ҳаётидаги муҳим воқеа ҳисобланади. Шу сабабли ўзим ҳам Бухоро туманидаги 125-сайлов участкасига бориб, муносиб номзодларга овоз бердим. Очиғи, бу галги сайловни аввалгилари билан таққосласак, катта фарқ сезилиб турибди. Сайлов кодекси қабул қилиниши нақадар ҳаётий зарурат бўлганини сайлов чоғида овоз бериш учун келган одамларнинг кайфиятидан ҳис қилдим. Айниқса, партиямиздан депутатликка кўрсатилган номзодлар сайловолди учрашувларда аҳолини ўз сайловолди дастури билан яқиндан таништиргани, тарғибот жараёнида самарали усуллардан фойдалангани ижобий натижа берди. Фикримиз тасдиғини Бухоро вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 3 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига 20 нафар номзодларнинг депутатликка сайлангани мисолида яққол кўриш мумкин. Бўлиб ўтадиган такрорий сайловда ҳам бизда етарлича имконият бор ва депутатларимиз сонини оширишга ҳаракат қиламиз.

Энди келгуси беш йилда депутатларимиз халқ билан ҳамнафас бўлиб, одамлар дардини тинглайди, уларнинг муаммолари-ю ташвишларини жойида бартараф этади. Энг муҳими, улар халқ билдирган ишончни оқлай олади.  

 Фармон АМИНОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши  раиси

  • Кўрилди
    895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+