O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитовнинг байрам табриги

30.12.2019, 17:01

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитовнинг  байрам табриги

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар, партиядошлар ва қадрли юртдошлар!

Сиз азизларни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин қалбимдан, самимий табриклайман. Барчангизга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилайман.

Ўтаётган йилимиз жуда катта сиёсий воқеаларга бой бўлди, шу йил 22 декабрдаги парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда партиямиз номзодлари энг кўп овоз олгани халқимизнинг давлатимиз раҳбари бошчилигида кейинги уч йилда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва партиямиз ғояларига ишончи мустаҳкамланиб бораётгани натижасидир. Бундай юксак ишончни оқлаш учун сайланган депутатларимиз сайловолди дастуридаги вазифаларни сидқидилдан бажариб, халқимизга астойдил хизмат қилишади.

Парламент ва маҳаллий Кенгашларда ўтган беш йил давомида фаолият кўрсатган партиямиз депутатларига ҳам катта миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида муваффаққиятлар тилаймиз.

2020 йил давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам инсонга хизмат қиладиган, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни сезадиган баракали йил бўлишига тилакдошмиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Янги йил ҳар бир хонадонга хурсандчилик олиб келсин!

Самимий эҳтиром ила,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар

ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик

партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси раиси Актам Хаитов.

  • Кўрилди
    506
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+