Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати

09.01.2020, 15:49

Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати

O‘zLiDeP Олтиариқ туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этган тадбирда миллий армиямизнинг шаклланиш тарихи, йигирма саккиз йил давомида босиб ўтган шонли йўли тўғрисида сўз борди.

“Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш партиямизнинг асосий вазифаларидан саналади, – дейди O‘zLiDeP Олтиариқ туман Кенгаши раиси Ҳ.Раҳимов. – Шу сабабли маънан етук ва жисмонан соғлом шахсни камол топтириш, ёшлар онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдиришга қаратилган кўплаб мусобақалар ўтказиб келяпмиз. Мақсад битта, ёшларда спорт салоҳиятини, касбий кўникма ва маҳоратни ривожлантириш”.

Тадбирда миллий армиямизда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизмат ёшларимиз учун ҳақиқий ҳаёт  мактабига айлангани ҳамда ҳарбий хизматчилар учун давлатимиз томонидан яратиб берилган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

 Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1975
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+