Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди

09.01.2020, 17:34

Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар шаффоф ва амалдаги қонунларга мувофиқ ўтди. Унга кўра, Бухоро вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 3, халқ депутатлари вилоят кенгашига 20, туман ва шаҳар Кенгашларига 121 нафар номзодларимиз  депутатликка сайланди.

Мадина БАРАТОВА, 23-Бухоро сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутат:

—Энди одамларни қуруқ ваъдалар билан алдаб бўлмайди. Чунки, уларнинг дунёқараши ўзгарди, ёшлар фикрлаши бошқача. Бугун вақтни беҳуда ўтказмаслик ва кулгига қолмаслик учун фақат халқ ишончини қозониш, сайловчиларнинг кўнглига кириб бориш зарур. Тўғриси, сайлов кескин руҳда ўтишини билардим. Боиси бошқа партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ҳам кучсиз эмас эди. Лекин халқ орасига кириб борганим, одамларнинг муаммоларини яхши билганим ўз самарасини берди. Шу сабабли келгусида сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, халқни рози қилишга, одамларга берган ваъдаларни бажаришга астойдил ҳаракат қиламан.  

Дилбар АҲМЕДОВА, 3-Ёшлик сайлов округидан халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган депутат:

—Очиғи, депутатликка сайланишим осон кечгани йўқ. Сайловчилар ҳар бир номзодни, айниқса, ҳозиргача бўлган фаолиятини синчиклаб ўрганди. Сайловолди дастуримиздаги ҳар бир йўналишлар бўйича изоҳ талаб қилди ва ўзи ишонган номзодга овоз берди. Халқ билдирган бу юксак ишонч мен учун катта масъулиятдир. Бу ишончни оқлаш, жойларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш учун бор куч ғайратим билан ишлайман. 

Ҳалимжон САФАРОВ, 17-Чорбахосса сайлов округидан халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутат:

—Олдимизда беш йиллик масъулиятли, шарафли йўл турибди. Ана шу йўлга чиқишимиз учун халқ бизга ишонч билдирди. Бу ишончнинг юкини ҳар дақиқада ҳис қилишимиз керак. Депутат халқ дарди билан ёниб яшаса, унинг муаммоларига ўзининг муаммоси сифатида қараса, албатта, бундай инсон қадрли бўлади. Қуруқ ваъдалар замони ўтиб кетган даврдамиз. Шу боис бундан буёғига электоратга янада яқинроқ бўлиб, замон билан ҳамқадам юриб, мавжуд муаммоларга жойида ечим топамиз. Ана шундагина бизга ишониб овоз бериб сайлаган сайловчилар ишончини оқлаймиз.

 Нодир СУВОНОВ, 14-Навработ сайлов округидан халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутат:

—Депутат — халқнинг ишонган вакили. У халқ номидан гапирадими, демак ўзи ҳам шу халққа муносиб бўлиши керак, деб ўйлайман. Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди. Шу сабабли депутатликни икки карра масъулият деб қабул қилдим. Мен учун овоз берган инсонларнинг танловда адашмаганликларини исботлаш учун ҳам халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қиламан. Зеро, депутат талабчан бўлиш билан бирга, одамлар ташвиши билан ҳам яшаши керак.

Обид ҚЎЛДОШОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби 

  • Кўрилди
    2225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+