Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди

09.01.2020, 17:42

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди

Шаҳрихон туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар ишсизлигига ўрин йўқ!” мавзусида депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

12-Шаҳрихон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Одинахон Отахонова ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда 4-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаблари битирувчилари, уюшмаган ёшлар ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

“Шаҳрихон енгил саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаганимга бир йилдан ошди, – дейди Нодирбек Узоқов. – Ҳозирга қадар мавсумий ишлар билан шуғулланиб келаётган эман. Мана, бугунги тадбир баҳона туман ободонлаштириш бўлимига ишга жойлашдим. Депутатга раҳмат, ҳали сайланганига ҳеч қанча вақт бўлмай сайловчилар муаммоларини бартараф этишни бошлади”.

Учрашувда ёшлар томонидан берилган барча саволларга халқ вакили атрофлича жавоб қайтарди.   

Садоқат  МАҚСУДОВА,

O‘zLiDeP Шаҳрихон

туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+