Ватан ҳимоячилари — доимо эъзозда
10.01.2020, 14:28
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Олтинкўл туман мудофаа бўлимида маданий-маърифий тадбир ўтказди.
Тадбирда сўз олган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган Х.Абдуллаева ҳамда М.Абдуллаевалар барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.
“Тўғриси, партия вакиллари ва депутатларнинг бундай эътиборидан жуда қувондик, – дейди Олтинкўл туман мудофаа ишлари бўлим бошлиғи, подпольковник А.Муллабоев. – Албатта, меҳнатимизнинг қадр топаётгани нишонаси бу. O‘zLiDeP доим биринчи бўлган. Бундан кейин ҳам етакчиликни қўлдан бермаслигига ишонамиз. Биз ҳам ўз ўрнида доимий ҳамкорликка тайёрмиз”.
Тадбир якунида нафақат туманда, балки вилоятда ҳам ибрат кўрсатиб фаолият олиб бораётган бир гуруҳ мудофаа ходимларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон-Тожикистон: абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб
23.04.2024, 14:17
-
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби
21.04.2024, 14:19
-
Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди
21.04.2024, 14:14
-
Сайхунободлик ёшларга бизнеснинг сир-асрорлари ўргатилди
21.04.2024, 13:52
-
Чекка қишлоқларда яшовчи хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил қилинди
21.04.2024, 13:50
Фикрингизни қолдиринг